Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Йўқ, лекин бунинг ўлими менга укамни қайтариб бермайди-ку, мендан илтимос қилишган эди, мен рози бўлдим», деб жавоб берди. Шунда Алий р.а.: «Ўзинг биласан, ким бизнинг зиммамизда бўлса, унинг қони бизнинг қонимиз, унинг товони бизнинг товонимиздир», деди». Бу воқеа ҳақдорнинг жиноятчини кечириши жазони бекор қилишига далолат қилади.


Ҳад ҳам, каффорат ҳам бўлмаган гуноҳга жазо тайинлаш таъзир, дейилади. Қилинган гуноҳга қаралади. Агар Оллоҳ унга муайян жазо - ҳад ёки каффорат тайинлаган бўлса, ўша жазо қўлланади. Ундай бўлмаса, таъзир жазоси берилади. Масалан, баданга тажовуз қилинганда таъзир жазоси қўлланмайди. Чунки унинг жазоларини Шореъ (Қонун Чиқарувчи, яъни Оллоҳ Таоло) баён қилган.


Таъзир ҳадлар ва жиноятлардан фарқ қилади. Ҳад ва жиноят Қонун Чиқарувчи тарафидан белгиланган, тайинланган жазодир. Уни ўзгартирмасдан, оширмасдан, камайтирмасдан, худди ўзидек ижро этиш лозим. Таъзир эса аниқ белгиланмаган жазодир. Уни ўзидек ижро этиш лозим эмас. Бундан ташқари, ҳад ва жиноятда ҳокимнинг кечиришга, жазони бекор қилишга ҳаққи йўқ. Жиноятда фақат ҳақдор кечириши мумкин. Таъзирда эса кечириш ҳам, жазони бекор қилиш ҳам жоиз. Пайғамбар с.а.в. бу тақсимот Оллоҳнинг юзи учун бўлмади, деган одамга таъзир бермадилар, уни кечирдилар. Ҳолбуки, у жазога лойиқ бўлган гуноҳни содир этганди. Яна бир фарқ шундаки, ҳад ва жиноят одамларга қараб фарқланмайди. Улар ҳамма учун баробар. Таъзир эса одамларга қараб фарқланиши мумкин. Унда муқаддам гуноҳ қилмаганлик, ўзини яхши тутиб юрган бўлишлик каби сифатлар инобатга олинади. Оиша y ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:


«أَقِيلُوا ذَوِي الْهَيْئَاتِ عَثَرَاتِهِمْ إِلاَّ الْحُدُودَ»
«Ўзини яхши тутиб юрганларнинг тойилишларини кечиринглар, лекин ҳадларни эмас», деганлар. Тойилишлардан мурод Оллоҳнинг буйруқлари ва тақиқларига риоя этмаслик. Чунки унинг давомида


«إِلاَّ الْحُدُودَ»
«Лекин ҳадларни эмас», дейиляпти. Анас ибн Молик ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

10-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222